ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2022 й. ПҚ-303-сон "2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2022 й.

N ПҚ-303



2026 ЙИЛ МИЛАН ВА КОРТИНА-Д`АМПЕЦЦО

ШАҲАРЛАРИДА (ИТАЛИЯ) БЎЛИБ ЎТАДИГАН

XXV ҚИШКИ ОЛИМПИЯ ВА XIV ПАРАЛИМПИЯ

ЎЙИНЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИНИ

КОМПЛЕКС ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ:


1. 2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига (кейинги ўринларда - қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) қуйидагилар Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлашнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий қилиш орқали ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш;

қишки спорт турлари бўйича нодавлат спорт-таълим муассасалари, клублар ва тўгараклар тармоғини кенгайтириш, уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш;

мавжуд салоҳият ва имкониятлардан келиб чиқиб, ҳудудларни қишки олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштириш, ушбу ҳудудларда қишки спорт турларини ривожлантириш;

қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоларини шакллантириш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ;

2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиладиган Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари;

спорт федерация (ассоциация)лари, жамғармалари, клублари, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида:

фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей, парахоккей ва паракёрлинг бўйича профессионал спортчи, малакали тренер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида замонавий муз саройи барпо этиш;

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида фристайл, тоғ чанғиси, сноуборд, паратоғ чанғиси, парасноуборд, парахоккей, паракёрлинг каби спорт турларини ривожлантириш мақсадида спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қарашли "Пахтакор" спорт базаси негизида қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари учун 60 ўринга мўлжалланган Олимпия тайёргарлик марказини ташкил этиш;

Тошкент шаҳрида Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни комплекс тайёрлаш ва уларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб ҳар йили спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида қишки Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари (республика спорт мусобақалари, халқаро спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари) учун 15 миллиард сўмгача маблағлар ажратиш назарда тутилади;

қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-127-сон қарорининг 1-бандида кўрсатилган миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.


6. Белгилансинки, Мақсадли кўрсаткичлар:

қишки Олимпия ўйинлари бўйича 29 та дастурда иштирок этиш ҳамда 7 та спорт тури бўйича 8 та лицензияни қўлга киритиш, шу жумладан 3 та истиқболли олимпия спорт тури (чанғида югуриш, фристайл ва кёрлинг) бўйича 10 та дастурда иштирок этишни;

қишки Паралимпия ўйинлари бўйича 4 та дастурда иштирок этиш ҳамда паратоғ чанғиси бўйича 2 та лицензияни қўлга киритиш, шу жумладан парахоккей бўйича дастурда иштирок этишни назарда тутади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси:

Мақсадли кўрсаткичлардаги қишки спорт турлари бўйича дастурларда спортчиларнинг иштирокини таъминласин, бу борада спорт федерация (ассоциация)ларининг фаолиятини самарали ташкил этсин;

спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари билан биргаликда спортчиларнинг Мақсадли кўрсаткичлардаги дастурларда қатнашиши ва лицензияларни қўлга киритиши учун масъул эканлиги белгилансин.


7. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрини фигурали учиш, хоккей, шорт-трек, кёрлинг, парахоккей, паракёрлинг спорт турларига ихтисослаштириш;

Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларини тоғ чанғиси, сноуборд, фристайл, ski-альпинизм, паратоғ чанғиси, парасноуборд спорт турларига ихтисослаштириш;

илғор ва инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда салоҳиятли ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш, бу борада инвесторларни жалб этиш, уларга бўш ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш ва қурилиш ишларига рухсат бериш;

тоғли ҳудудларда жойлашган спорт-таълим муассасаларида тоғ чанғиси ва ski-альпинизм бўйича бўлимлар ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

муз саройлари мавжуд ҳудудларда фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей, парахоккей, паракёрлинг бўйича бўлимлар ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

қишки спорт турлари бўйича нодавлат спорт-таълим муассасаларини ташкил қилиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

қишки спорт турлари бўйича ҳудудлар кесимида миллий терма жамоа аъзоларини шакллантириш ва 2023 йилдан бошлаб республика мусобақаларида уларнинг иштирокини тўлиқ молиялаштириш;

мавжуд салоҳият ва имкониятдан келиб чиқиб, ҳудудларда қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ҳомийларни бириктириш.


8. 2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига бириктирилган спорт базалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда спорт федерация (ассоциация)лари томонидан мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ бириктирилаётган спорт базаларидан доимий равишда фойдаланилишини, зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин. Бунда, ушбу чора-тадбирлар ўз тизимида тегишли спорт базалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда:

Дастур бажарилишини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотларга кўмак бериш ва методик ёрдам кўрсатиш, кўрилаётган чоралар натижалари, миллий терма жамоаларнинг қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолати, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиб бориш;

манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда спорт федерация (ассоциация)ларини жалб қилган ҳолда, спорт базаларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, миллий терма жамоаларни тайёрлаш учун қулай ижтимоий, маиший ва моддий шароитлар яратиш бўйича ишларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этишни таъминласин.


10. 2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. Республика комиссияси (А.Н. Арипов):

икки ой муддатда қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига зарур шарт-шароитлар яратиш учун уларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга бириктирсин, шунингдек, бу борада ушбу ташкилотларнинг аниқ вазифаларини белгиласин;

қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўладиган бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, ҳомийлик хайриялари миқдорини кўриб чиқсин ва белгиласин;

Дастурда назарда тутилган ҳамда манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқлар ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин, Дастурга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда миллий терма жамоа спортчиларининг қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига сифатли тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида ушбу қарорга 2-илова билан тасдиқланган Мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан спорт базаларини қуриш, қайта қуриш, капитал таъмирлаш, шунингдек, улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари, шу жумладан автотранспорт воситалари билан таъминлаш;

қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларни моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг маиший шароитларини яхшилаш;

республика ва халқаро спорт тадбирлари ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган ҳудудий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа спорт мутахассисларининг узлуксиз иштирокини таъминлаш;

жойларда қишки олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


13. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон спортчилари тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги ПҚ-4583-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда қишки спорт турларини 2020-2023 йилларда ривожлантириш дастурига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Р.С. Ирматов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 июлдаги

ПҚ-303-сон қарорига

1-ИЛОВА



2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо

шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки

Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон

спортчиларини комплекс тайёрлаш

ДАСТУРИ

        

     

N

        

Чора-тадбирлар

         

Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар

     

         

I. ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ АНИҚЛАШ, ТАНЛАШ

ВА САРАЛАШ (СЕЛЕКЦИЯ), СИФАТЛИ ОЛИМПИЯ СПОРТ

ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ

СПОРТ ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

        

1.

Иқтидорли ёшларни миллий терма жамоалар таркибига киритиш мақсадида Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг қишки спорт турлари клуби, шунингдек, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси ўртасида мутлақо янги шаклда ўзаро ҳамкорлик тизимини жорий қилиш.


Ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил октябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

2.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ, биатлон, тоғ чанғиси, кёрлинг, конькида учиш, чанғи пойгаси, сноуборд, фигурали учиш, фристайл, хоккей, шорт-трек бўйича республика чемпионатлари ва турнирларини мунтазам ўтказиш, селекция ишларини амалга ошириш ва терма жамоа таркибини шакллантириш.


2022-2025 йиллар

давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ чегара қўшинлари, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

3.

Қишки спорт турлари бўйича узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ҳудудий ва хорижий базаларда ташкиллаштириш, халқаро мусобақаларда иштирок этиш.


2022-2025 йиллар

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

4.

2023 йил Кемерово вилоятида (Россия) "Осиё болалари" II халқаро қишки спорт ўйинларига тайёргарлик кўриш учун бўйича терма жамоа таркибини шакллантириш, узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва ушбу мусобақада иштирок этиш.


2023 йил

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

5.

2024 йил Канвондо шаҳрида (Корея Республикаси) IV ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун бўйича терма жамоа таркибини шакллантириш, узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва ушбу мусобақада иштирок этиш.


2024 йил

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

6.

2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш.


2026 йил

январь-март

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

7.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қишки спорт турлари кафедрасининг талабалари ва битирувчиларини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, хорижий олий таълим муассасаларидаги қишки спорт турлари кафедраларида уларнинг малакасини ошириш, уларга келгусида Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича меҳнат фаолияти олиб бориш учун имкониятлар яратиш.


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб

режа асосида

Бюджет

ва ҳомийлик

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

8.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида тоғли ҳудудларда қишки спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириб бориш, зарур ҳолларда, тегишли бўлимларни ташкил қилиш.


Режага асосан,

ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил ноябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар давомида


Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ чегара қўшинлари, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

        

II. РЕСПУБЛИКА ВА ҲУДУДИЙ ОЛИМПИЯ ҲАМДА ПАРАЛИМПИЯ

СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА СПОРТ БАЗАЛАРИ ВА ИНШООТЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

         

9.

Фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей, парахоккей, паракёрлинг бўйича профессионал спортчи, малакали тренер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида замонавий муз саройи барпо этиш.


2025-2026

йилларда

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

10.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида фристайл, тоғ чанғиси, сноуборд, паратоғ чанғиси, парасноуборд, парахоккей, паракёрлинг каби спорт турларини ривожлантириш мақсадида спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қарашли "Пахтакор" спорт базаси негизида қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар аъзолари учун 60 ўринга мўлжалланган Олимпия тайёргарлик марказини ташкил этиш.


2025-2026

йилларда

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

11.

Тошкент шаҳрида Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш.


2023/2024 ўқув

йилидан бошлаб

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар, бюджет маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

       

III. ҚИШКИ ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ

ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МАМЛАКАТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРНИНГ

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИГА ЗАМОНАВИЙ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ

ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

         

13.

Халқаро ўқув жараёни тажрибасидан фойдаланган ҳолда, қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спорт-таълим муассасалари учун такомиллаштирилган ўқув дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.


Режага асосан,

ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил октябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида


Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

     

14.

Спорт ютуқларини ривожлантиришга оид илмий-услубий адабиётларни тайёрлаш ва нашрдан чиқариш ҳамда қишки олимпия ва паралимпия терма жамоаларини тайёрлаш бўйича илғор хорижий тажриба асосида ўқув-машғулот технологияларини такомиллаштириш, шунингдек, нашр этилган адабиётларни спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)ларига тарқатиш.


Режага асосан,

ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил октябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида


Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

15.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти базасида қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар тренерларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш.


Режага асосан,

ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил сентябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида


Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

16.

Қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларини тайёрлашда иштирок этиш ва маслаҳат бериш учун малакали хорижий тренерлар, спорт мутахассислари ва экспертларини жалб этиш.


2023-2025 йиллар

давомида

Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

17.

Тренер ва спорт мутахассисларининг хорижий спорт муассасаларида ўтказиладиган ўқув курслари, тренинглар ва семинарларда мунтазам иштирокини таъминлаш, шунингдек, тажриба алмашиш мақсадида уларни хорижий терма жамоалар ва спорт клубларига танишув сафарига юбориш.

2022-2025 йиллар давомида

Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

18.

Малакали маҳаллий ва хорижий спорт мутахассисларини жалб қилган ҳолда, спорт-таълим муассасалари ва ҳудудий спорт федерация (ассоциация)лари тренерлари учун жойларда ўқув курслари, семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.


Режага асосан,

ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил сентябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида


Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

19.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, болалар ва ёшлар ўртасида олий спорт ютуқларини оммалаштириш, халқаро ва республика спорт мусобақалари, қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида туркум телекўрсатув ва радиоэшиттириш, мақолалар, ижтимоий рекламалар тайёрлаш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил ноябрь


Амалга ошириш -

2023-2025 йиллар

давомида


Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

         

IV. МАМЛАКАТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИНИ ТИББИЙ-БИОЛОГИК,

ФАРМАКОЛОГИК ВА СПОРТ-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ

      

20.

Терма жамоалар спортчиларини тиббий ва фармакологик жиҳатдан таъминлаш, уларнинг мусобақаларга тайёргарлик ва ўқув-машғулот жараёнига илғор инновацион, илмий-методик технологияларни жорий этиш ҳамда спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш учун илмий таҳлил бўйича мутахассислар (спорт соҳасидаги олимлар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар ва бошқа мутахассислар) гуруҳларини ташкил этиш.


2022 йил

октябрь

Ижрочилар

маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси


21.

Спорт тиббиёти соҳасидаги хорижий тажриба ва ютуқлар асосида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

ноябрь

Ижрочилар

маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


22.

Спортчилар учун меъёрлаштирилган рационал овқатланиш тизимини такомиллаштириш, ушбу масала бўйича услубий қўлланмаларни, спортчининг индивидуал овқатланиш режимини, уларнинг соғлиғи ва жисмоний қобилиятига ижобий таъсир этувчи маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ҳамда оптимал овқатланиш менюсини ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь

Ижрочилар

маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги


23.

Ўқув-машқ йиғинлари жараёнида қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчиларининг психологик, жисмоний ва тиббий-биологик ҳолатини доимий назорат қилиш, уларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини ошириш, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг тажрибали спорт шифокорларини жалб қилиш ҳамда марказнинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш.


2022 йил

декабрь

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази маблағлари ва ҳомийлик маблағлари


Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги


24.

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини қишки олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилган замонавий тиббиёт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

ноябрь

Бюджет маблағлари, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари


Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


25.

Етакчи хорижий спорт тиббиёти марказларида спорт федерация (ассоциация)ларидаги спорт шифокорлари, психолог ва диетологларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.


2022-2025 йиллар

давомида

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази маблағлари, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари


Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

26.

Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибидаги спортчиларни бир йилда икки маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ва доимий мобил экспресс-лаборатория текширувларидан ўтказиш, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, уларни даволаш бўйича ҳар бир спорт тури учун алоҳида текшириш ва даволаш регламентларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил октябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида


Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

27.

Спорт тиббиёти йўналишидаги кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, спорт тиббиёти масалалари ва муаммолари бўйича халқаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.


2022-2025 йиллар

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


28.

Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи номзод спортчиларнинг соғлиғи ҳолатини миллий стандартларга мувофиқ даврий жиҳатдан қайта баҳолаган ва спорт машғулотларида, шунингдек, мусобақаларда қатнашишга рухсат берган ҳолда, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш.


2022-2025 йиллар

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


29.

Олий малакали спортчилар билан ишлаш ҳуқуқини аккредитациядан ўтган халқаро лицензия берувчи хорижий спорт марказлари базасида малака оширган спорт шифокорларига бериш.


2022-2024 йиллар

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси


30.

Ҳар бир қишки олимпия ва паралимпия спорт тури бўйича алоҳида ишлаб чиқилган тиббиёт регламенти асосида ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларда мамлакат терма жамоаларини тиббий-биологик ва спорт-психологик жиҳатдан узлуксиз кузатиб бориш.


2022-2025 йиллар

давомида

Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-Дармон" АК

31.

Спортчиларни фармакологик жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, спорт фармакологияси, фармакологик коррекция ва спортчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ҳамда ишчанлигини ошириш, бу борада дарслик, қўлланма ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тарқатиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил сентябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида


Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-Дармон" АК


32.

Маҳаллий доривор ўсимликларнинг фармакологик хусусиятини ўрганиш асосида янги дори воситаларини ишлаб чиқариш, спортчиларнинг ҳолатини тиклашга ёрдам берувчи маҳаллий препаратлар рўйхатини шакллантириш.


Ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил сентябрь


Амалга ошириш -

2022-2024 йиллар

давомида


Ҳомийлар

ва ижрочилар

маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-дармон" АК


        

V. МАМЛАКАТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИНИ

АНТИДОПИНГ ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ

        

33.

Қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ҳамда тиббиёт ходимлари орасида допингга қарши муросасиз муҳитни яратиш, ҳалол спорт ва адолатли рақобат тамойилларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда ҳамда онлайн шаклда семинар, вебинар, учрашув, давра суҳбатларини режа асосида доимий равишда ўтказиб бориш.


Ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил сентябрь


Амалга ошириш -

2022-2025 йиллар

давомида


Ижрочилар

маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

34.

Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари ҳамда агентлик ҳузуридаги Терапевтик истиснолар, Ахлоқ ҳамда Апелляция бўйича комиссиялар аъзоларининг антидопинг соҳасида етакчи хорижий муассасаларда ўтказиладиган ўқув курслари ва семинар-тренингларда иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, хорижий антидопинг ташкилотларига танишув сафарига юбориш.


2022-2025 йиллар давомида

Ижрочилар

маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

35.

Илғор маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари ва агентлик ҳузуридаги Терапевтик истиснолар, Ахлоқ ҳамда Апелляция бўйича комиссиялар аъзолари, спорт федерация (ассоциация)лари учун ўқув курслари, семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.


2022-2025 йиллар

давомида

Ижрочилар

маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси

36.

Қишки олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчиларини ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақалари жараёнида антидопинг жиҳатдан доимий назорат қилиш.


2022-2025 йиллар

давомида

-

Миллий антидопинг агентлиги

            

Изоҳ. Мазкур дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар тегишли муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб бир ҳужжатга (чора-тадбирга) бирлаштирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 июлдаги

ПҚ-303-сон қарорига

2-ИЛОВА



2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо

Шаҳарларида  (Италия)  бўлиб  ўтадиган

XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия

ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

           

N

       

Спорт тури

      

Дастурлар сони

      

Лицензиялар сони

       

      

I. Олимпия спорт турлари

       

1.

Биатлон (Biathlon)


2

1

2.

Хоккей (Ice Hockey)


1

-

3.

Фигурали учиш (Figure Skating)


4

2

4.

Шорт-трек (Short Track)


9

-

5.

Тоғ чанғиси (Alpine Skiing)


5

2

6.

Сноуборд (Snowboard)


5

2

7.

Ski-альпинизм (Ski Mountaineering)


3

1

Жами


29

8

      

II. Паралимпия спорт турлари

       

1.

Паратоғ чанғиси (Para Alpine Skiing)


4

2

Жами


4

2

     

III. Истиқболли олимпия спорт турлари

        

1.

Кёрлинг (Curling)


3

-

2.

Фристайл (Freestyle Skiing)


5

-

3.

Чанғида югуриш (Cross-Country Skiing)


2

-

Жами


10

-

         

IV. Истиқболли паралимпия спорт турлари

      

1.

Парахоккей (Para Ice Hockey)


1

-

Жами


1

-

Ҳаммаси


44

10

           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 июлдаги

ПҚ-303-сон қарорига

3-ИЛОВА



2026 йил Милан ва Кортина-д`Амбеццо

Шаҳарларида  (Италия)  бўлиб  ўтадиган

XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия

ўйинларига тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон

миллий терма жамоаларининг

КОНТИНГЕНТИ

         

N

       

Спорт федерация

(ассоциация)лари

     

Спорт тури

    

Терма жамоа

    

Жами

Шундан:

      

Спортчилар


Шу жумладан:

         

Тренерлар

    

Бошқа

мутахассислар

      

Эркаклар

    

Аёллар

     

      

I. Олимпия спорт турлари

       

1.

Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси


Тоғ чанғиси


112

100

68

32

8

4

Сноуборд


28

22

16

6

2

4

2.

Ўзбекистон хоккей федерацияси


Хоккей


35

32

32

-

2

1

3.

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси


Фигурали учиш


36

24

4

20

6

6

Шорт-трек


4

2

2

-

2

1

4.

Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси


Биатлон


17

14

12

2

2

1

Ski-альпинизм


28

24

21

3

3

1

Жами

       

216

180

122

58

20

16

         

II. Паралимпия спорт турлари

       

1.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси


Паратоғ чанғиси


24

20

12

8

3

1

Ҳаммаси

         

240

200

134

66

23

17

            

Изоҳ. 2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қарорига асосан қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар контингентига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

       

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 июлдаги

ПҚ-303-сон қарорига

4-ИЛОВА



2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо

шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV

қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига

Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш мақсадида

спорт федерация (ассоциация)ларига

бириктирилган спорт базалари

РЎЙХАТИ

        

N

       

Спорт федерация

(ассоциация)лари

        

Бириктирилган спорт базалар

         

Асосий спорт базалари

        

Ҳудудий спорт базалари

       

1.

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси


1. Тошкент шаҳридаги "Хумо Арена" муз саройи.


2. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган замонавий муз саройи.


3. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги "Ice City" кўнгил очар муз саройи.


4. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" тоғ-чанғи курорти.


1. Андижон шаҳридаги "Iсe Rink" муз саройи.


2. Термиз шаҳридаги "Iceberg" кўнгилочар мажмуаси.


3. Фарғона шаҳридаги "Central Festival" кўнгил очар маркази.


4. Самарқанд шаҳридаги "Ice Arena" муз саройи.


5. Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги "Riveira" кўнгил очар маркази.


6. Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги "Фурқат" боғи ҳудудидаги қишки спорт турларига мўлжалланган объект.


2.

Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси


1. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Чимён" комплекси.


2. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" тоғ-чанғи курорти.


3. Жиззах вилояти, Зомин туманидаги "Зомин" туристик комплекси.

        

3.

Ўзбекистон хоккей федерацияси


1. Тошкент шаҳридаги "Хумо Арена" муз саройи.


2. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган замонавий муз саройи.


3. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги "Ice City" кўнгил очар муз саройи.

         

4.

Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси


1. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Чимён" тоғи ҳудуди ва Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ маркази.


2. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ойгаинг платосидаги мавсумий кўчма база.

         

Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ маркази "Тошқўрғон" базаси.


         

Изоҳ. 2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қарорига асосан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Ушбу спорт базаларида қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини узлуксиз тайёргарлик кўришлари учун мазкур бириктирилган спорт базаларининг раҳбарлари томонидан зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 июлдаги

ПҚ-303-сон қарорига

5-ИЛОВА



2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо

шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV

қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига

Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича

Республика комиссияси таркиби

         

1.

А.Н. Арипов

-

Бош вазир, комиссия раиси


2.

А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари


3.

А.И. Икрамов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири, комиссия раисининг ўринбосари

4.

А.Ж. Раматов

-

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари


5.

Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири


6.

Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор


7.

Т.А. Ишметов

-

молия вазири


8.

И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


9.

Б.О. Саидов

-

халқ таълими вазири


10.

А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


11.

Б.А. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


12.

Б.Н. Курбанов

-

мудофаа вазири


13.

В.И. Норов

-

ташқи ишлар вазири в.б.


14.

А.Ю. Мавлонов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


15.

Ш.Д. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


16.

А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


17.

А.К. Инаков

-

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори


18.

А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


19.

А.К. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


20.

Ш.Ш. Махмудов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари

21.

У.С. Салихбаева

-

"Дори-Дармон" АК бошқаруви раиси


22.

Р.С. Ирматов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


23.

М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси


24.

К.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси


25.

О.А. Қосимов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби


26.

И.К. Шодиев

-

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси


27.

Б.Ш. Фазилов

-

Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси


28.

А.Х. Тўхтаев

-

Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси раиси


29.

З.Ю. Яллакаев

-

Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси раиси


30.

Б.М. Махситов

-

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси


31.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


32.

Лавозими бўйича

-

қишки спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)ларга масъул этиб бириктирилган вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари


33.

З.З. Таджибаев

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, комиссия котиби

         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 июлдаги

ПҚ-303-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 4 февралдаги ПҚ-4583-сон қарори билан

тасдиқланган Ўзбекистонда қишки спорт турларини

2020-2023 йилларда ривожлантириш дастурига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-позицияда:

"Бажариш муддати" устунидаги "2022 йил 1 декабрь" сўзлари "2023-2025 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ижро учун масъуллар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-позицияда:

"Ижро учун масъуллар" устунидаги "2022 йил 1 август" сўзлари "2023-2025 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июль


"Халқ сўзи", 2022 йил 2 июль























































Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск